Спорт | 18:14 / 20.10.2020
4315
1 дақиқада ўқилади

Қўполликлардан энг кўп жабр кўрган футболчилар аниқланди. Энг кўп қоидабузарлик Неймарга нисбатан ишлатилган

Европанинг кучли бешлик миллий чемпионатлари орасида футболчилар томонидан энг кўп қоида бузилиш ҳолатлари «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарга нисбатан ишлатиши маълум бўлди. 

Фото: Getty Images

CIES Football Observatory’нинг хабар беришича, жорий мавсум бошидан буён 28 ёшли бразилиялик ҳужумчига ўртача ҳар 20 дақиқа-ю, 39 сонияда қўполлик ишлатилган. 

Қўполликлардан энг кўп жабр кўрган футболчиларнинг топ-10лигига Франция чемпионатининг 5 нафар вакили, АПЛдан 4, Ла Лигадан эса 1 нафар футболчи жой олди. Ўнликни «Ливерпуль» форварди Садио Мане якунлаб берган.

2020/21 йилги мавсумда қўполликлардан энг кўп жабр кўрган футболчилар ўнлиги:

1. Неймар («ПСЖ»)

2. Анжело Фюльжени («Анжер»)

3. Янхель Эррера («Гранада»)

4. Игнатиус Ганаго («Ланс»)

5. Арно Норден («Сент-Этьен»)

6. Микаил Антонио («Вест Ҳэм»)

7. Иван Неу («Сент-Этьен»)

8. Ришарлисон («Эвертон»)

9. Грэйди Диангана («Вест Бромвич»)

10. Садьо Мане («Ливерпуль»).

Мавзуга оид