Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 20 октябрь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.
Суякли мол гўшти 45 000 сўмдан 60 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг суякли мол гўштининг минимал нархи, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»даги арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (45 000 сўм). Суякли мол гўштининг максимал нархи эса, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» ва «Эски шаҳар деҳқон бозори», Навоий шаҳрининг «Саховат» бозори, Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори» ва «Дамариқ деҳқон бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (60 000 сўм).
Қўй гўшти 45 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (45 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (75 000 сўм) кузатилди.
Картошка 2 500 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори»да сотувдаги йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2 500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да сотувдаги сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6 000 сўм) қайд этилди.
Пиёз 800 сўмдан 3 500 сўмгача (кг)
Пиёз маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (800 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (3 500 сўм).







