Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг Хэбэй провинциясидан Тошкентга биринчи мунтазам халқаро юк поезди жўнатилди
25 октябрда Хитойнинг Хэбэй вилоятидан Тошкентга биринчи мунтазам халқаро юк поезди “Гаои-Хоргос-Тошкент” етиб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Хитойнинг “Жэньминь жибао” нашри хабар берди.
Поезд “Ибо” холдингининг Шицзячжун шаҳрида жойлашган “ақлли” портидан 12 октябрда жўнаган.
50 та вагондан иборат поезд Тошкентга умумий қиймати 30 млн юанни ташкил қилувчи юкни, жумладан тиббий воситалар, велосипедлар, автомобиль эҳтиёт қисмлари, саноат қурилмалари учун деталларни келтиради.
Эндиликда Шицзячжундаги портдан ҳар ой Хитой-Европа (Марказий Осиё) йўналишида камида 12 та поезд жўнатилади.
Хитой провинциясидан мунтазам рейсларнинг йўлга қўйилиши Европа ва Осиёга Хэбэйда ишлаб чиқарилган товарлар етказилиши ҳажмини оширишга имкон беради.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026