Жаҳон | 15:35 / 24.10.2020
3513
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Европадаги кучлари қўмондонлиги махфий машғулотлар ўтказди

Машғулотларда Штутгартдаги штабнинг уруш ҳолати юз берганида НАТО иттифоқчилари кучларини ҳаракатга келтириш лаёқати текширувдан ўтказилган.

Фото: AFP

АҚШнинг Европадаги қуролли кучлари қўмондонлиги махфий машғулотлар ўтказди, деб хабар бермоқда Stars and Stripes нашри.

 Нашрнинг ёзишича, машғулотларда Штутгартдаги штабнинг уруш ҳолати юз берганида НАТО иттифоқчилари кучларини ҳаракатга келтириш лаёқати текширувдан ўтказилган.

 19-23 октябрь кунлари ўтказилган Austere Challenge 2021 машғулотларига АҚШ ва НАТО қуролли кучларининг 4400га яқин ҳарбий хизматчилари жалб этилган. Машғулотлар давомида уруш бошланганида альянс иттифоқчилари қандай ҳаракатланиши моделлаштирилди, деди генерал-майор Жон Бойд нашрга берган интервьюсида.

 Машғулотлар сценарийси тафсилотлари сир сақланмоқда. Европадаги қўмондонлик вакилининг сўзларига кўра, машғулотлар барча пиёда, денгиз, ҳаво, кибер ва космик кучларни ҳаракатга келтириш бўйича тадбирларни ўз ичига олган.

Европадаги қўмондонлик Austere Challenge машғулотларини 1990-йиллардан буён ўтказиб келади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид