Жаҳон | 16:22 / 24.10.2020
8878
2 дақиқада ўқилади

Байден АҚШ тарихидаги энг серхаражат номзод бўлди

Собиқ вице-президент охирги йилда биргина телевизион рекламанинг ўзига 582 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.

Фото: Mike Blake / Reuters

Демократик партиядан АҚШ президентлигига даъвогар Жо Байден мамлакат тарихидаги энг серхаражат номзод бўлди. Бундан Advertising Analytics компанияси тадқиқотлари дарак бермоқда, деб ёзади The Hill.

 Собиқ вице-президент охирги йилда биргина телевизион рекламанинг ўзига 582 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Бунда сўнгги ҳафтадаги харажат 45 миллион долларни ташкил этган. Унинг ихтиёрида телевидение орқали чиқиш қилиш учун яна 57 миллион долларлик эфир вақти бор.

Унинг рақиби Дональд Трампнинг харажатлари эса анча камтарона. Амалдаги президент охирги икки йилда 342 миллион доллар сарфлаган.

Охирги ҳафтада номзодлар телереклама ва интернетдаги реклама учун 160 миллион доллар сарфлаган. Бунда Трамп Facebook ва Google орқали рекламага Байденга нисбатан кўпроқ харажат қилган — 14 миллион доллар (Байден 12,7 миллион доллар).  

 АҚШда президент сайлови 3 ноябрда бўлиб ўтади.

CNN ўтказган сўров иштирокчиларининг 57 фоизи Байденга, 41 фоизи Трампга овоз беришини билдирган. Аммо Трамп сўровлар ҳақиқий ҳолатни ифодаламаслигини таъкидламоқда. 

Мавзуга оид