Германия Афғонистондан НАТО қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқишга чақирмоқда
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондаги қўшинларини режалаштирилганидан олдинроқ олиб чиқиш нияти борлигини маълум қилганди.
Германия мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр НАТОни Афғонистондан ўз қўшинларини мувофиқ равишда олиб чиқишга чақирган.
«Бундесвер Афғонистондаги мажбуриятларига содиқдир. Мен шериклардан бу мамлакатни биргаликда тарк этишларини ва бу борадаги қадамларни мувофиқлаштиришларини кутмоқдаман», – деган у 23 октябрь, жума куни Twitter'даги НАТО ҳамкасблари билан видеоконференцияда.
АҚШ президенти Дональд Трамп октябрь ойининг бошларида қолган америкалик аскарларни Афғонистондан муддатидан анча олдинроқ Рождествога қадар олиб чиқиш ниятида эканлигини эълон қилган эди. Толибон исломий радикал ҳаракати билан тузилган келишув доирасида Қўшма Штатлар 2021 йил майигача Афғонистондан ўз аскарларини олиб чиқишга ваъда берган. Бунинг эвазига Толибон Қобулда ҳукумат билан тинчлик музокараларини бошлашга ваъда берган.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг альянс мамлакатлари мудофаа вазирларининг маслаҳатлашувлари якунида НАТО давлатларининг Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишни мувофиқлаштириш нияти борлигини эълон қилган.
«Вақти келганда биз биргаликда кетамиз», — деган у ва қўшинларни олиб чиқиб кетиш бир қатор шартларнинг бажарилиши билан боғлиқ эканлигини таъкидлаган. Столтенберг НАТО қўшинларини олиб чиқиб кетиш борасида иккиланишга дуч келганини тан олди, чунки Ҳиндукушда эришилган ютуқлар хавф остида қолиши мумкин эди.
2014 йил декабрь ойида Афғонистондаги НАТОнинг жанговар операциялари тўхтатилиши билан иттифоқ Ҳиндукушда фақат «қатъий қўллаб-қувватлаш» ўқув миссиясини олиб бормоқда. Айни пайтда ушбу топшириқ доирасида Ҳиндукушда 12 мингга яқин аскар жойлаштирилган, шулардан 1150 нафари Германия аскари ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024