Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби белгиланмоқда
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Мажлисда депутатлар томонидан таъкидланганидек, геном ахбороти маълумотлар базаси ёрдамида жиноятларни очиш механизмининг жорий этилиши фош этиш мураккаб, ўта оғир бўлган ёки муқаддам очилмаган жиноятларни очишга кўмаклашади, шунингдек, геном ахборотининг ягона маълумотлар базаси яратилиши бедарак йўқолган шахсларни топиш имконини ҳам беради.
Парламент сайтида ёзилишича, қуйи палатанинг аввалги мажлисида иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилинган қонун лойиҳасининг айрим моддалари, хусусан, қонун қабул қилинганидан сўнг унинг кучга кириши муддати, биологик қариндошлар ва геном бўйича давлат рўйхатига олиш тушунчалари депутатларнинг асосли саволларига сабаб бўлган эди.
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан сиёсий партиялар фракциялари аъзолари билдирган таклифлар асосида қонун лойиҳаси маромига етказилди.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юбориладиган бўлди.
Мавзуга оид
18:23 / 26.08.2024
Қийноқ оқибатидаги ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади
11:49 / 20.06.2024
Маҳаллий кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
13:23 / 09.04.2024
Депутатлар ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига оид қонунни қабул қилди
15:29 / 27.02.2024