Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда «Ваз-2106» ва эшак арава иштирокида ЙТҲ содир бўлди, қурбонлар бор
2020 йил 27 октябрь куни соат 19:50ларда Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-196 “Янгиер-Даштобод” автомобиль йўли 35-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, 1999 йилда туғилган фуқаро Б.П. “Ваз-2106” русумли транспорт воситасини катта тезликда бошқариб бораётиб, йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб келаётган эшак араванинг орқа томонидан уриб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада, эшак аравада бўлган, 1958 йилда туғилган Х.Э. ҳамда 1998 йилда туғилган А.П. турли даражада тан жароҳатлари олиб Зомин туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026