Ўзбекистон | 00:23 / 04.11.2020
15311
2 дақиқада ўқилади

Тошкент тиббиёт академияси собиқ ректори президент маслаҳатчисининг ўринбосари сифатида иш бошлайди

2016 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида ишлаб келган Тўйчиев Лазиз Нодирович Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Лазиз Тўйчиев бундан аввал Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти директори ва соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган. 2020 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаб келган Алишер Шодмонов тайинланди.

Вазирлик хабарига кўра, Шодмоновга академияни келажакда соҳада режалаштирилган ислоҳотларга локомотив вазифасини бажарадиган ўқув юртига айлантириш, академия мисолида миллий тиббий таълимни халқаро миқёсга кўтариш каби муҳим вазифалар юклатилган.

  • 3 ноябрь куни, шунингдек, президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Амрилло Иноятов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
  • Ўз навбатида, вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат қилган Абдуҳаким Ҳожибоев соғлиқни сақлаш вазири сифатида иш бошлади.
Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид