23 октябрь куни PSM Auto автосалони кўргазма залида учинчи маротаба байрамона мукофотлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимнинг ўзига хослиги шундаки, биз бирданига иккита автомобилни ғолибларга топширдик. Ёқимли анъанага мувофиқ, шов-шувли тадбирга харизматик Индира Мифтахова бошловчилик қилди. Жонли эфирда меҳмонларнинг гулдурос қарсаги остида янги автомобилларнинг калитлари бирданига иккита омадли кишига топширилди.
Ҳар бир тақдимот маросими янада қизиқарли ва кенг доирада ўтаётгани, тобора кўпроқ жонли томошабинлар ва онлайн фойдаланувчиларни жалб қилаётгани одамни хурсанд қилади. Шундай қилиб, маросим пайтида тўғридан тўғри тарзда Инстаграмнинг жонли эфир томошабинлари орасида бренднинг эсдалик совғалари ўйналди.

«1,2,3 деганда совринлар» акцияси 2020 йил 1 февралда бошланган ва 2021 йил 28 февралгача давом этади. Унинг шартларига кўра, барча «MacCoffee 3 in 1»нинг акция қадоқлари (промо-қадоқ) ичида ноёб код мавжуд. Айнан шуни қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имкониятига эга бўлиш учун 3223 қисқа рақамига юбориш керак. СМС жавоби дарҳол келади, шундан сўнг, ғолиб бўлган тақдирда, иштирокчи ўз ютуқларини қаерда ва қачон олиши мумкинлиги ҳақида телефон орқали хабар қилинади.

Андижонлик Маҳмудов Сардорбек айнан мана шу оддий ҳаракатларни бажариб, янги Chevrolet Cobalt автомобилини ютиб олди.Сардорбек Сирдарё вилоятидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида ишлайди ва у доимо меҳр ва эҳтиром белгиси сифатида отасига машина совға қилишни орзу қилиб юрган.

Бу йил у орзусини Янги йилда амалга ошириш учун жуда кўп ҳаракат қилди. Ва, эҳтимол, бундай ажойиб имконият бу орзусини ушалиши учун сабаб бўлганлиги ҳақиқий мўъжизадир
«Мен аллақачон Chevrolet Gentra-ни кўриб, қараб юрардим ва ҳар доим мағрурлик билан отамга калитларни топширган кунни тасаввур қилиб кўрардим. Албатта, бу нарса мен билан шундай оддий тарзда содир бўлишини тасаввур ҳам қилмаганман. Эҳтимол, мен машинани шу қадар кучли хоҳлагандирманки, шунинг учун балки бу қандайдир сеҳрли тарзда ҳаётимда содир бўлган. Мен тез-тез MacCoffee ичаман, ҳаттоки бу бизнинг оиламизнинг энг севимли қаҳваси, деб айтишим мумкин ва мен ушбу акция ғолибига айланганимни билганимда, ҳаяжондан узоқ вақт ўзимга кела олмадим. Орзулар шунчалик тез амалга ошишига ишонмасдим. Яхшиямки, улар менга 4 дақиқада қўнғироқ қилишди ва хавотирга вақт қолмади. Ва ниҳоят, мен отамга қувонч билан топширишим мумкин бўлган янги ChevroletCobalt мени кутиб турарди!




















