Жаҳон | 08:00 / 19.11.2020
8516
1 дақиқада ўқилади

Самоада биринчи касалланиш ҳолати қайд этилди

Фото: ТАСС / EPA

Тинч океанида жойлашган митти давлат Самоада коронавирусга чалиниш бўйича илк ҳолат қайд этилди

Орол давлат бош вазири Туилаэпу Саилеле Малиелегаоининг маълум қилишича, инфекция Самоага Янги Зеландиянинг Окленд шаҳридан келган денгизчида аниқланган.

Унинг мажбурий карантинни ўтаган вақтида топширган тести мусбат чиққан. Шу билан бирга, бемор яна битта тест топширган, бироқ унинг натижаси манфий чиққан.

“У стандарт тартиботга кўра, дарҳол яккаланди. Иккинчи тест эрталаб соат 6да ўтказилган ва манфий чиққан”, деб маълум қилган Самоа бош вазири.

Маълум қилинишича, айни вақтда бемор шифохонада яккаланган ҳолда сақланмоқда.

Самоа бунгача коронавирус қайд қилинмаган дунёдаги оз давлатлардан бири бўлиб қолаётганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид