Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камбожада коронавирус юқтириш билан боғлиқ илк ҳолатлар қайд этилди
Илк ҳолатлар мамлакат пойтахти Пномпен ва Сиемреап провинциясида қайд этилди. Ушбу ҳудудларда ўтказилган 2248та тест натижасида касалликка чалинганлар сони 14 нафарга етди.
Камбожада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 14та ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Хун Сен маълум қилди.
Қайд этилишича, бу мамлакат ҳудудида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолатлардир, илгари қиролликда четдан кириб келган беморлар аниқланганди.
"Камбожа ҳудудида коронавирус юқтириш билан боғлиқ илк ҳолатлар мамлакат пойтахти Пномпен ва Сиемреап провинциясида қайд этилди. Ушбу ҳудудларда охирги суткада ўтказилган 2248та тест натижасида касалликка чалинганлар сони 14 нафарга етди", - деди ҳукумат раҳбари.
Хун Сеннинг қайд этишича, беморлар билан мулоқотда бўлганлар 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.
"Агарда коронавирусни ўз вақтида тўхтатмасак, бу Камбожа учун фалокат бўлади", - деб таъкидлади у.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
17:25 / 11.03.2021
Камбожада илк марта коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилди
14:28 / 17.12.2020
Токиода пандемия бошланганидан бери биринчи марта энг юқори хатар даражаси эълон қилинди
23:56 / 16.12.2020