Ўзбекистон | 09:51 / 05.12.2020
6771
1 дақиқада ўқилади
Энг кўп оилавий корхона қайси ҳудудда ташкил этилгани маълум бўлди
2020 йилнинг январ–ноябр ойларида 16 540 та оилавий корхона янги ташкил этилиб, жами фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 1 декабр ҳолатига 41 749 тани ташкил этди.
Давстатқўм хабарига кўра, ҳудудлар кесимида энг кўп янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони Сурхондарё (3 781 та), Самарқанд (2 486 та) ҳамда Андижон (1 373 та) вилоятларида қайд этилди.
Фаолият кўрсатаётган жами оилавий корхоналар сони 2019 йилнинг мос даври билан таққослаганда 2 баробарга ёки 57,6 фоизга ошган.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида энг кўп улуш қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаларига тўғри келмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024
Ҳусанов, Ямал, Гулер, Майну — IFFHS йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга даъвогарларни маълум қилди
10:30 / 20.10.2024
2024 йил 9 ойда метрода қанча йўловчи ташилгани маълум қилинди
13:47 / 19.10.2024