Бугун, 9 декабрь куни Тошкент шаҳридаги «Hilton» меҳмонхонасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан «Антикоррупция ҳафталиги» якунларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди ва ҳафталик доирасида ташкил этилган «Коррупцияни биргаликда енгамиз!» танлови ғолиблари тақдирланди.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ҳамда «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган танловда қатор номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар мукофотланди.
Жумладан, Kun.uz мухбири Жамшид Ниёзов томонидан танловга тақдим этилган мақолалар ҳакамлар томонидан «Энг яхши журналистик суриштирув» номинацияси бўйича 2-ўринга муносиб деб топилди. Бу номинацияда журналист ва Davletov.uz канали муаллифи Қобил Хидиров биринчи ўринни эгаллади, учинчи ўринни «Самаркандский вестник» газетаси мухбири Анастасия Павленко қўлга киритди.
Газета.uz нашри «Коррупцияга қарши тарғиботда энг фаол оммавий ахборот воситалари» номинациясида ғолиб бўлди, иккинчи ўрин MY5 телеканалига берилди.






«Энг яхши журналистик суриштирув» номинацияси бўйича:
1- ўрин – Қобил Хидиров, Davletovuz телеграм канали асосчиси;
2-ўрин – Жамшид Ниёзов, Kun.uz мухбири;
3-ўрин – Анастасия Павленко, «Самаркандский вестник газетаси» мухбири.
«Энг яхши ижтимоий видеоролик учун» номинацияси бўйича:
1-ўрин – Нурмуҳаммед Жумагулов, мустақил ижодкор;














