Дугоналар шоуси бошловчиси Индира Мифтахова 9 декабр куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 7-сонли оилавий поликлиникасига ташриф буюрди, аммо маълум бўлишича, у тиббий мақсадларда эмас, балки янги Chevrolet Cobalt'ни тантанали равишда топшириш мақсадида келган экан. Гап шундаки, айнан шу поликлиникада MacCoffee 3 таси 1 да Оригинал – «Совғалар 1,2,3 да» акциясининг ғолиби ишлар экан!

Бош мукофот – яп-янги автомобилга Мирзо Улуғбек туманидаги 7-сонли поликлиника ҳамшираси – латофатли Юлдуз Зиёмуҳамедова эга бўлди. Юлдуз камтар ва озгина уятчан қиз. У бизга ғалаба қозонишни жуда хоҳлаганлигини, ютуқли кодни топиш учун кунига бир неча марталаб қаҳва ичганини айтиб берди. Бундан ташқари, ҳамкасблар ва бутун оиласи у билан бирга акцияда фаол иштирок этишган.

Ғолибимиз аллақачон бир неча бор MacCoffee'дан ҳисобни тўлдириш ютуғини ютиб олишга муваффақ бўлган. Ва кўпчилик фақат вилоятликлар ғолиб бўлади, Тошкентдан ғолиб бўлиши мумкин эмаслигини айтган бўлса ҳам (бу ҳақиқат эмас – компания изоҳи), у ишонишда ва акцияда қатнашишда давом этди. Ҳатто онаси ҳам бош мукофотни олиш имкониятига бироз шубҳа билан қараган, аммо Юлдуз ишонган ва барибир иштирок этишда давом этиб, оиласини унинг мақсадига эришишида қўллаб-қувватлашга чақирди. Ёш ҳамшира доимий равишда 3223 қисқа рақамига «MacCoffee 3 таси 1 да оригинал» акцияли сашетидаги (промо-қадоқ) кодларини юборди.

Ўша муҳим кун одатдагидек ўтаётган эди. Поликлиникадаги ишлар, севимли қаҳва, кодли СМСларни юбориш... Ғалаба ҳақидаги хабар қаҳрамонимизни карахт қилиб қўйди. Юлдуз шунчалик ҳаяжонландики, ҳатто натижани ўзи кўролмади. Бир соат давомида MacCoffee ходимлари ғолиб билан боғланишга ҳаракат қилишди. Иштирокчи дастлаб ўз бахтига ишонмади, унга бу худди тушдек эди. Аммо поликлиника эшиги олдида Cobalt'ни ва унинг ёнида калит билан турган Индира Мифтаховани кўрганида, у ғалаба ҳам, соврин ҳам ҳақиқий эканлигига амин бўлди.

Юлдузнинг оиласи жуда ҳамжиҳат, ишдаги жамоаси ҳам яхши. Ғолибимизнинг ҳамкасблари ва қариндошлари табриклаш учун йиғилдилар. Кўзларида самимий қувонч, ҳасаддан эса асар ҳам йўқ, бизнинг ғолибимиз атрофида мана шундай одамлар йиғилган.