Бугун «доллар» сўзини ва у нима эканлигини бутун дунё билади. Доллар деганда барча энг аввало Америка Қўшма Штатларини эслайди. Бу бежиз эмас. Бугунги кунда АҚШ доллари кириб бормаган мамлакатнинг ўзи қолмаган. Қолаверса, халқаро таҳлилларга кўра халқаро савдонинг 80 фоизи долларда амалга оширилмоқда. Буюк Британия фунт стерлинги, Европа Иттифоқи евроси, японлар иенаси, Хитой юани ҳозирча халқаро савдоларда долларга рақобат қила олмаяпти.

Доллар ҳақида умумий маълумотлар:

Белгиси: $
Номланиши: dollar
Халқаро коди: USD

Бугун АҚШ доллари дунёдаги энг оммабоп валюта сифатида қарийб барча мамлакатларда эркин алмаштирилади. Бундан ташқари, бу валюта расмий равишда дунёнинг бир қатор давлатларида миллий пул бирлиги сифатида ишлатилади. Жумладан:

  • Америка Қўшма Штатлари;
  • Бермуд ороллари;
  • Бонэйр ороли (Нидерландиянинг денгиз орти мулки);
  • Виржин ороллари (Буюк Британиянинг денгиз орти мулки);
  • Шарқий Тимор;
  • Зимбабве;
  • Маршалл ороллари;
  • Палау;
  • Панама;
  • Пуэрто-Рико (АҚШга тегишли);
  • Саба ороли (Нидерландиянинг денгиз орти мулки);
  • Сальвадор;
  • Синт-Эстатиус (Нидерландиянинг денгиз орти мулки);
  • Теркс ва Кайкос ороллари (Буюк Британиянинг денгиз орти мулки);
  • Микронезия федератив штатлари;
  • Эквадор миллий валюта сифатида АҚШ долларини ишлатади.

Юқоридаги давлатларнинг айримлари долларни миллий пул бирлиги сифатида ишлатса, қолганлари ўз миллий валютасидан аҳоли фойдаланмай қўйганда доллардан фойдаланишга ўтган.

Бундан ташқари, дунёнинг яна бир қанча давлатлари ўз миллий валютасини доллар деб атайди. Булар: Австралия, Янги Зеландия, Канада, Ҳонгконг, Сингапур, Багам ороллари, Барбадос, Белиз, Бруней, Гайана, Кайман ороллари, Кирибати, Либерия, Намибия, Тринидад ва Тобого, Фижи, Ямайка, Тувалу, Тайван, Суринам, Соломон ороллари, Кук ороллари.

Пул бирликлари