«ТикТокерлар»ни чеклаш эмас, уларга имконият бериш керак» — Ортиқхўжаев
Tashkent city’да жойлашган Congress Hall мажмуасида “Тошкент ёшлар форум — 2020” доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев форумда ТикТок юлдузларининг иштирок этиши бўйича берилган саволга жавоб қайтарди.
“TikTok ҳам ижтимоий тармоқлар, интернет оламининг бир қисмига айланиб улгурди. Уларни чеклаш эмас, балки тўғри йўлга солишимиз керак. Ўзбекистон демократик давлат, бизга чеклаш ярашмайди. Уларни тўғри йўлга солсак, бугун арзимасдек кўринган ўша ёшлар эртага керакли инсонга айланади”, дея ҳокимнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, 18-21 декабр кунлари Тошкент шаҳрида “Тошкент ёшлар форум — 2020” тадбири бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
21:01 / 31.12.2024
Венесуэла Олий суди TikTokʼни 10 млн доллар жаримага тортди
23:22 / 28.12.2024
Доналд Трамп АҚШ Олий судини TikTokʼнинг блокланишини кечиктиришга чақирди
12:56 / 28.12.2024
Россияда суд TikTok ижтимоий тармоғини 3 млн рубл жаримага тортди
21:15 / 22.12.2024