Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкент ёшлар форуми-2020» ўз ишини бошлади
Бугун Tashkent city’да жойлашган Congress Hall мажмуасида «Тошкент ёшлар форуми-2020»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Форум Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев форум аввалида ўтказилган матбуот анжуманида тадбир учун кетган харажатлар борасида маълумот берди.
«Бир ойлик тадбирлар учун маҳаллий бюджетдан 2 млрд сўмга яқин маблағ ажратилган. Бу форум учун жами харажатнинг 30 фоизини ташкил қилади, қолгани ҳомийлар кўмаги асосида амалга оширилмоқда. Умумий харажат ҳозирча аниқ эмас, чунки тадбирлар, совғалар улашиш давом этяпти. Ҳомийлар ҳозиргача ёрдам беришяпти», дея Ортиқхўжаевнинг сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.
«Маҳаллий бюджет учун пулни шунчаки ўзимиз қарор чиқариб эмас, маҳаллий кенгаш депутатлари олдида ҳимоя қилгандан кейин оламиз. Ҳар битта олинадиган совға, ҳар битта харажатни уларга тақдимот қилиб, исботлаб тушунтириб кейин оламиз. Ижтимоий тармоқларда жамоатчилик назорати жуда кучайган. Эртага бу харажатларимиз ҳам тармоқларда ёритилиши аниқ. Биз бу харажатлар нима учун ишлатилганини ипидан игнасигача тушунтириб беришга тайёрмиз», деди ҳоким ўринбосари Дурдона Раҳимова.
Дурдона Раҳимовага кўра, ҳозиргача форумда иштирок учун 10 мингга яқин ёшлар рўйхатдан ўтган.
Форумнинг бугунги кун тартибига кўра, халқ таълими, молия, маданият, адлия вазирлари, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурҳоновнинг ёшлар билан учрашиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
15:30 / 26.12.2021
“Тошкент ёшлар форуми – 2021” дирекцияси: ноодатий тарзда ўткан форум ҳақида хулосалар
20:12 / 21.12.2021
«Ундайлар ватаннинг ҳам келажагига ишонмайди» — Ортиқхўжаев интернетда танқид ёзадиганларни танқид қилди
18:48 / 21.12.2021
Азиз Абдуҳакимов — жамоат ҳожатхоналари, қишки олимпиада бойкоти ва Оролга келаётган пулларнинг қанчалик шаффофлиги ҳақида
17:00 / 20.12.2021