Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршида 13 нафар ўсмир ис газидан заҳарланди
Бугун 19 декабр куни соат 06:50 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига ис газидан заҳарланган 13 нафар ўсмир келтирилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, Қарши шаҳридаги хусусий ўқув марказларидан бирига тегишли ётоқхонада газ билан ишлайдиган иситиш қозонидаги носозлик мазкур нохуш ҳодисага сабаб бўлган.
Хабарда маълум қилинишича, ўсмирларнинг ҳаммаси ўғил бола. Уларнинг энг кичиги 11, энг каттаси 14 ёшда. Заҳарланганларнинг 3 нафари оғир, 5 нафари ўрта оғир ҳолда шифохонага келтирилган, қолганларига амбулатор шароитда тиббий ёрдам берилган. Кўрсатилган тиббий хизматдан кейин уларнинг барчасининг аҳволи яхшиланган.
Мавзуга оид
14:58 / 08.07.2026
Қашқадарёда ҳаракатдаги машина газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
17:18 / 08.06.2026
Қашқадарёдаги портлашда 6 киши ҳалок бўлган
15:27 / 08.06.2026