ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, С.Х. жанжал давомида қўлидаги совуқ қурол ҳисобланган “пакки” пичоғи билан фуқаро Р.М.нинг бел ва ўнг лунж соҳасига тан жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Р.М.нинг танасида “бел соҳаси чап ярми санчиб кесилган жароҳати. Ўнг лунж соҳаси кесилган жароҳат”лари мавжудлиги, улар оғирлик даражаси бўйича “ўртача оғир” тан жароҳатлари ҳисобланиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.














