Андижон вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» ИК раҳбари Қодиров Муҳиддин Абдураимович 100 фоиз ўзи эгалик қиладиган «Milano Biznes Servis» МЧЖга қарийб 20 млрд сўмлик қурилишга оид давлат буюртмаларини олган. Бу ҳақда Telegram'даги «davletovuz» канали ўз суриштирувини эълон қилди.

Маълум бўлишича, «Milano Biznes Servis» МЧЖ Жалақудуқ туманида «Ойим» кўп тармоқли поликлиникасини (6 млрд сўм), Избоскан туманидаги 42-мактабни (6,9 млрд сўм), Қурғонтепа туманидаги 5-умумий мактабни (6,7 млрд сўм) реконструкция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. Объектлар бўйича тузилган турли комиссияларда буюртмачи сифатида «Ягона буюртмачи хизмати» ИК раҳбари Муҳиддин Қодиров ҳам ўтирган.

Таъкидланишича, Андижон вилоятида давлат амалдорларига бевосита ёки билвосита тегишли бўлган компаниялар вилоятдаги давлат буюртмаларини бажаришда фаол иштирок этиб келмоқда, манфаатлар тўқнашуви, таниш-билишчилик ва қариндошчилик алоқалари яққол кўриниб турибди.

Хусусан, «Andijon ihlos qurilish» МЧЖ Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларидан амалга ошириладиган қурилиш объектлари манзилли рўйхатидаги тахминан 10 млрд 800 млн сўмлик давлат буюртмаларини бажаришга масъул қилиб белгиланган. Айни пайтда Республика бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириладиган манзилли қурилиш рўйхатидаги 3 млрд 200 млн сўмлик объектлар мазкур компанияга берилган. Бундан ташқари, мазкур компания Пахтаобод туманида 26,5 млрд сўмлик иккита 32 квартирали кўп қаватли уйни қуриш ва тегишли иншоотларни таъмирлаш бўйича тендерда ғолиб бўлган. Тегишли шартнома 2020 йил 9 ноябрда имзоланган.

«Andijon ihlos qurilish» МЧЖ улуши тўлиғича Қодиров Бахтиёр Абдуманнобович