Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева ихтисослашган мактаб-интернатларнинг барча ўқувчилари учун акция эълон қилди
Саида Мирзиёева ихтисослашган мактаб-интернатларнинг барча ўқувчилари учун акция эълон қилди. Бу ҳақда Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Telegram’даги каналида хабар берди.
«Кўнгил кўзи» Янги йил хайрия акцияси доирасида уч мингдан ортиқ кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар тиббий кўрикдан ўтишади.
«Бизнинг томонимиздан текширув натижасига кўра кўришни яхшилаш имкони мавжудлиги аниқланган ҳар бир болага ёрдам кўрсатилади», дея ўз телеграм каналида таъкидлади Саида Мирзиёева.
Маълумот учун: «Кўнгил кўзи» хайрия акцияси 2019 йилнинг март ойида ўз фаолиятини бошлаган. У кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар таълими, уларнинг маънавий ва руҳий ривожланиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, келгуси ҳаётга ва жамиятга мослашиши учун йўналтирилган.
Лойиҳа доирасида брайл шрифтида дарслик нашр этиш йўлга қўйилди, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар эҳтиёжларига ихтисослаштирилган компютер маркази яратилди, барча мактаб-интернатларнинг техник базаси ривожлантирилди ва қўйилган мақсадга эришиш учун бошқа кичик лойиҳалар амалга оширилди.
Мавзуга оид
18:33 / 07.02.2026
Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди
09:35 / 06.02.2026
Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашди
18:41 / 05.02.2026
Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди
09:48 / 04.02.2026