Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Жиноий гуруҳда оддий фаррошдан тортиб, мансабдор шахсгача бор». ИИВ мулозими «IMEI иши» бўйича тафсилотларни очиқлади
ИИВ мулозими Бахтиёр Сулаймонов фуқароларнинг паспорт маълумотларидан ноқонуний равишда фойдаланиб, улардан мобил қурилмаларда IMEI кодларини киритишда фойдаланганлик ҳолати бўйича айрим тафсилотларни маълум қилди. Бу ҳақда Газета.uz хабар бермоқда.
«Бу бўйича расман 7 мингга яқин ҳолатлар аниқланган. Балки, бундан ҳам ошар, чунки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Фуқароларнинг мурожаат этгани ва этмагани бор. Мурожаат этганларни биз рўйхатга олиб, терговга йўналтирганмиз», — дейди мулозим.
У шунингдек, уюшган жиноий гуруҳ таркибида турли касб вакиллари мавжудлигига ҳам тўхталиб ўтди:
«Уюшган жиноий гуруҳ таркибида карантин зонада ишлаган оддий фаррошдан тортиб, мансабдор шахсгача бор. Ким қайси даражада жиноят содир қилгани ҳали маълум эмас. Тергов давом этмоқда. Янги ҳолатлар аниқланиб, терговга қўшиб борилмоқда. 7 минг нафарнинг ичида фуқаролар ўзи мурожаат қилгани бор. Уюшган жиноий гуруҳ томонидан содир этилгани, аниқ рақамини билмайман, лекин 5 минг нафардан ўтган. Республика бўйича карантин зоналарини ҳаммасида кузатилган бу ҳолат. Битта Андижондамас, Тошкент вилояти ва бошқа жойда ҳам кузатилган».
Расмийларга кўра, бундай жиноятлар фақатгина карантин зоналарда эмас, балки божхона чегара пунктларида ҳам содир этилгани аниқланган.
Давлат божхона қўмитаси бош инспектори Бахтиёр Кабировга кўра, худди шундай ҳаракатлар Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара постида ҳам уюшган гуруҳ томонидан амалга оширилган.
«Қўмита вакиллари томонидан Қирғизистон томонга ўтиб, у ердан паспортларни олиб, 5 доллардан 20 долларгача бўлган қийматда сотиб олиб, ҳар битта чегарадан ўтган фуқаро номига мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиб, ўтказаётгани аниқланган. Тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган. Бугунги кунда бу бўйича тергов олиб бориляпти», — дея маълум қилди Б.Кабиров
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда чет элдан келган фуқароларнинг паспорт маълумотлари ўғирланиб, бошқа телефонларга UzIMEI'дан рўйхатдан ўтказилаётгани бўйича шикоятлар кўпайгани, Kun.uz’га ҳам ўнлаб ана шундай мазмундаги мурожаатлар келиб тушгани хабар қилинганди.
Давлат божхона қўмитаси мобиль қурилмаларни UzIMEI тизимида ноқонуний рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланиб келган жиноятчиларни аниқлагани, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 141-2-моддасининг 2-қисми «а» ва «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:58 / 28.04.2026
Ўзбекистон Киберхавфсизлик маркази ходимларининг шахсий маълумотлари ўғирланган. Ҳакер уларни сотувга қўйди
15:21 / 06.10.2025
Навоийда 104 млрд сўмлик ноқонуний криптовалюта савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди
22:40 / 26.07.2025
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
23:01 / 25.07.2025