Кибержиноятчилар ва ҳакерлар томонидан маълумотлар савдоси билан шуғулланувчилар платформада 27 апрель куни Ўзбекистондаги Киберхавфсизлик Маркази ДУК ходимларининг шахсий маълумотлари сотувга қўйилди.

Kun.uz танишиб чиққан эълонга кўра, маълумотларни сотувга қўйган ҳакер «Киберхавфсизлик марказининг ички тизимларига муваффақиятли кириб боргани» ҳамда «Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва разведка ходимлари маълумотлар базаларига кириш ҳуқуқини қўлга киритгани»ни даъво қилган.

У ўз сўзларига исбот тариқасида Киберхавфсизлик марказида ишлайдиган 100 нафар ходимнинг шахсий маълумотларини очиқ эълон қилган. Улар қаторида ходимларнинг исм-фамилияси, компаниядаги лавозими ҳамда ЖШШИР рақамлари мавжуд. Ҳакер ходимларнинг «ўта фойдали маълумот» сифатида таърифлаган ЖШШИР рақамларини тўлиқ бўлмаган шаклда эълон қилган.

Ҳакернинг таъкидлашича, ички маълумотлар базасидан бевосита олинган маълумотлар, хусусан Киберхавфсизлик маркази ходимларининг тўлиқ рўйхати «анча катта». Шунингдек, унда эълон қилинганидан кўра «анча махфийроқ» маълумотлар ҳам бор.

Эълон қўйилган сайтдан скриншот

Ҳакер, агар Ўзбекистон расмийлари маълумотларнинг «тўлиқ эълон қилинишини тўхтатмоқчи» бўлса, уларни нархи 200 минг доллар эканини айтган. «Акс ҳолда, тез орада янги маълумотлар сиздирилади ва бу улар учун жуда ёмон оқибатларга олиб келади», дейилади инглиз ва рус тилларида ёзилган эълонда.

Киберхавфсизлик маркази ҳужумга учрамаганини билдирди

Киберхавфсизлик маркази ҳолат юзасидан изоҳ бериб, дастлабки ўрганишлар натижасига кўра, «мазкур тарқатилаётган маълумотлар ҳақиқатга мос келмаслиги»ни маълум қилди.

«Таъкидлаш лозимки, Киберхавфсизлик маркази ички ахборот тизимлари бузилмаган ва бундай турдаги маълумотлар базасидан фойдаланилмайди», дейилади ДУК расмий баёнотида.

Kun.uz мухбири билан гаплашган марказ матбуот котиби Дилшод Тўраев ҳакер эълон қилган шахсий маълумотлар ҳақиқатда ҳам ходимларга тегишли эканини тасдиқлади. Унинг айтишича, ходимларнинг исм-фамилияси ва ишлайдиган лавозими