Киберхавфсизлик марказининг UZCERT хизмати томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида кибержиноятчилар Ўзбекистондаги ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг компютер ва серверларига рухсатсиз киришга қаратилган оммавий киберҳужумларни амалга ошираётганлиги аниқланди.

Ўрганишлар давомида мазкур киберҳужумларни бошқаришда фойдаланилаётган бир қанча хорижий IP-манзиллар аниқланди.

Дастлабки таҳлиллар натижасида ушбу оммавий киберҳужумлар оқибатида айрим ташкилотларнинг ахборот тизимлари зарарланганлиги, жумладан, айрим сервер ва компютерлардаги маълумотлар шифрланганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари давом эттирилмоқда.

UZCERT хизмати барча давлат ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг киберхавфсизлик учун масъул ходимларидан зудлик билан хавфсизлик чораларини кўришни сўрамоқда.