Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШда Хитойнинг саккизта иловасидан фойдаланишни тақиқлади
Фармонга кўра, Alipay, WeChatPay, QQWallet, Tencent QQ, Camscanner, SHAREit, Vmate ва WPS Office иловаларидан фойдаланиш тақиқланади.
АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатда Хитойнинг саккизта иловасидан фойдаланишни тақиқлайдиган фармонга имзо чекди.
Унинг изоҳ беришича, бу иловалар фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини олиш имкониятига эга бўлиб, бундан Хитой ҳукумати фойдаланиши мумкин.
Трамп 5 январда имзолаган фармон 45 кундан сўнг кучга киради. АҚШ савдо вазирлигига ушбу фармон бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлаш топшириғи берилди.
Фармонга кўра, Alipay, WeChatPay, QQWallet, Tencent QQ, Camscanner, SHAREit, Vmate ва WPS Office иловаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Alipay ва WeChat сервисларидан Хитойда фаол фойдаланилади, аммо АҚШда улар унчалик кенг тарқалмаган, деб ёзади The Wall Street Journal. Масалан, ўтган йили Alipay иловаси App Store ва Google Play дўконларидан 207 минг марта юклаб олинган.
Трамп томонидан тақиқланган иловалар орасида юклаб олишлар бўйича Camscanner сканерлаш иловаси етакчи бўлиб, у 4,4 млн марта юклаб олинган.
Трамп ўтган йили WeChat иловасини блоклашга уринганди. Ўшанда Хитой билан ишлайдиган қатор компаниялар, жумладан, Apple Inc., Ford Motor Co., Walmart Inc. ва Walt Disney Co компаниялари WeChat Хитой бизнеси учун жуда муҳим эканлигини билдирганди.
Калифорния федерал суди фойдаланувчиларнинг даъво аризасидан сўнг Трампнинг WeChat иловасини блоклаш тўғрисидаги фармонини тўхтатиб қўйган.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026