Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО ва Евроиттифоқ раҳбарлари Вашингтондаги воқеаларга изоҳ беришди
«Демократик сайловлар натижаларини ҳурмат қилиш зарур», — дейилади НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг баёнотида.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг, Европа кенгаши раиси Шарл Мишел, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва бошқа сиёсатчилар Вашингтонда Доналд Трамп тарафдорлари конгресс биносига бостириб киришгани бўйича баёнотлари билан чиқишди.
«Вашингтонда шокка соладиган воқеалар. Демократик сайловлар натижаларини ҳурмат қилиш зарур», — дейилади Столтенбергнинг баёнотида.
«АҚШ конгресси —демократия ибодатхонаси. Вашингтондаги воқеалар одамни шокка туширади. АҚШ ҳокимият Жо Байденга тинч йўл билан ўтишини таъминлашига ишонамиз», — деб ёзди Европа кенгаши раиси Шарл Мишел ўз твиттерида.
«АҚШ институтлари ва демократияси кучига ишонаман. Жозеф Байден сайловда ғалаба қозонди», — дейилади Урсула фон дер Ляйеннинг твиттердаги изоҳида.
6 январ куни Трампнинг тарафдорлари АҚШ конгрессига бостириб киришди. Кейинроқ куч ишлатиш тузилмалари намойишчиларни конгресс биносидан сиқиб чиқаришди.
Тартибсизликлар вақтида тўрт киши ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
22:34 / 13.07.2026
Fiat Topolino мини-электромобил АҚШ бозорига чиқди
21:57 / 13.07.2026
Украина ва Европа давлатлари ракетага қарши мудофаа коалициясини тузди
20:27 / 13.07.2026
Трамп АҚШ Ҳўрмуз бўғозидан кемаларнинг ўтиши учун ҳақ олишини эълон қилди
10:40 / 13.07.2026