Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уйнинг юқори лавозимли амалдорлари бирин-кетин истеъфога чиқа бошлади
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайен, сиёсий мувофиқлаштириш бўйича президент ёрдамчиси Кристофер Лиддел ҳам истеъфо бериши мумкинлиги айтилмоқда.
АҚШнинг биринчи хоними Мелани Трамп маъмурияти раҳбари Стефани Гришэм Вашингтондаги тартибсизликлар ортидан истеъфо берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
Агентликнинг маълумот беришича, Гришэм зудлик билан лавозимини тарк этмоқчи эканлигини айтган.
Шунингдек, Оқ уйнинг ижтимоий котиби Рики Никета ва Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Сара Мэтьюз ҳам истеъфога чиққан.
CNN телекомпаниясининг хабар беришича, бундан ташқари, тартибсизликлар ортидан Доналд Трампнинг хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ўринбосари Мэттю Поттингер истеъфо берди.
Телеканалнинг билдиришича, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайен, сиёсий мувофиқлаштириш бўйича президент ёрдамчиси Кристофер Лиддел ҳам истеъфо бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 6 январ куни Трампнинг тарафдорлари АҚШ конгрессига бостириб киришди. Кейинроқ куч ишлатиш тузилмалари намойишчиларни конресс биносидан сиқиб чиқаришди.
Тартибсизликлар вақтида тўрт киши ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
13:28 / 22.06.2026