Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан:
Иномжон Мажидов Ўзбекистон Миллий университети ректори;

Ўктам Саломов Фарғона политехника институти ректори;

Авазжон Мараҳимов Термиз давлат университети ректори лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Авазжон Мараҳимов Миллий университет ректори сифатида ишлаб келаётганди. У 2016 йил октябридан буён ушбу вазифада фаолият юритди.
Аввалроқ, Қонунчилик палатаси йиғилишида олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов номзоди кўриб чиқилганди. Депутатлар томонидан Абдуқодир Тошқулов олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига маъқулланди.
Эслатиб ўтамиз, Ином Мажидов 2016 йил сентябридан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, 2017 йил июнидан эса вазир лавозимида фаолият кўрсатаётганди.















