Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда жаҳон стандартларига жавоб берадиган ёпиқ турдаги сув ҳавзаси барпо этилади
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган бассейннинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур спорт иншоотида сузиш, синхрон сузиш ва сув полоси бўйича Ўзбекистон терма жамоалари ҳамда аҳоли вакиллари шуғулланиши учун барча шароитлар яратилади.
Сув ҳавзаси шу йил сентябрь ойида тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Ёпиқ турдаги сув ҳавзасининг 1-қаватида 50х20 ўлчамдаги бассейн, спортчилар учун ошхона, эркаклар ва аёллар учун сартарошхона, 2-қаватида маъмурият хоналари ва тренажёр зали жойлашади. 3-қаватда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун 40 ўринли ётоқхона қурилади.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026