16:00 / 18.01.2021
7406
Реклама

LG Gallery Design – интерьер бўйича дизайнер орзуси

Ҳеч ким учун сир эмаски, айнан меҳмонхоналар барча оила аъзоларини бир ерга тўплаш марказидир. Бу хонанинг асосий объекти эса телевизор. Замонавий моделлар жуда ўзгариб кетди, экранлар диагоналлари катталашди, тасвир сифати ақл бовар қилмас даражада реаллашди, телевизорлар қалинлиги кўрсаткичи эса камайди. Эндиликда телевизорлар уйни безатишнинг ажралмас қисмига айланди. Интерьерда катта телевизорлардан фойдаланиш эса дизайнерлар учун ҳақиқий вазифага айланди.

LG Gallery Design дизайнерлик телвизори санъат объектига айлантиришга яққол мисол бўлади. Унинг дизайни ва ингичка экрани минимализм эстетикасини сақлаган ҳолда турар-жой муҳитига эргономик равишда қўшилиб кетади. LG OLED ўзининг биринчи даражали тасвир сифати, рангларни ғаройиб тарзда етказиб бериши, ақл бовар қилмас контрасти, кўриш бурчакларининг кенглиги билан яхши танилган.

LG OLED GX уй эгаларига ўз дидлари ва ҳаёт тарзига риоя этиш имкониятини бериб, ҳар қандай меҳмонхонани санъат асарига айлантиради ва интерьерга тўлақонли кўриниш бахш этади. Минимализмни афзал биласизми ёки классик интерьер тарафдоримиз – бундан қатъий назар, LG OLED GX сизга қулай, замонавий ва уйғун муҳит яратиш имконини беради.

Телевизорнинг оқилона, минималистик дизайни интерьердаги материал ва уни безатишда қўлланилган рангларга қарамай, ҳар қандай хона учун аъло даражада мос келади. Ингичка ва нафис шаклга эга экран ранглар ҳашамати ва чуқур контрастни яратиш учун ўз-ўзини ёритувчи пикселлардан фойдаланувчи OLED экранларидаги тасвир каби ҳар томондан чиройли кўринади.

LG Gallery Design телевизори афзалликларидан бири – у хонада яратадиган муҳитдир. LG OLED GX деворга осиладиган бошқа моделларга қараганда жойни кўпроқ тежайди. Чунки унинг ингичка корпусида деворга қотириш учун махсус ишлаб чиқилган маҳкамлаш элементлари мавжуд. Бундай мукаммал конструкция ёрдамида LG OLED телевизорини мураккаб декоратив ечимларни визуал равишда оғирлаштирмасдан хонада осонлик билан жойлаштириш мумкин.

Товушни яхшилаш учун OLED GX`ни GX овоз панелига, LG телевизорининг Gallery сериясидаги инновацион овоз (ва визуал) ҳамкорига улаш мумкин. Овоз панели ҳам минималистик дизайнда ишланган ва деворга маҳкам ўрнатилиши мумкин. LG компаниясининг мазкур дизайнерлик ечими дизайнерлик тасаввурингизни чегараламаган ҳолда аъло даражадаги овоз, тасвирнинг ғаройиб сифати билан таъминлайди.

Янги авлод LG телевизорлари таклиф этадиган яна бир афзаллик фильм, телешоу, спорт кўрсатувлари ёки ўйинлар томоша қилиш жараёнини ҳақиқий, жонли воқеаларга айлантириш имкониятидир. OLED-панелининг ўзини ёритувчи пикселлари бир-биридан мустақил равишда ёнади ва ўчади. Бу эса янада табиийроқ ранг, кўпроқ контраст ва деталларни яратиш имконини беради. Улар шу даражада табиийки, сизда уларни ушлаб кўриш истаги пайдо бўлади. LG OLED GX Dolby Vision IQ, Dolby Atmos, Filmmaker Mode функциялари ва премиум таркиб рўйхатига эга хилма-хил иловалар билан ҳам жиҳозланган.

LG OLED GX Сизга телевизор томоша қилиш жараёнидан ғаройиб завқ олиш имконини совға қилади ва меҳмонхонангиз интерьери учун ажойиб қўшимчага айланади. Ҳаётнинг янги босқичи ёки келажакда содир бўлишидан қатъий назар, бундай кўп функцияли телевизор ҳар доим ажойиб танлов бўлади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top