2020 йилда аҳоли мурожаатлари билан талаб даражасида ишламаган 752 нафар масъул жавобгарликка тортилган
2020 йил давомида виртуал қабулхона ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ижроси бўйича халқ депутатлари кенгашлари мажлисларига Халқ қабулхоналари томонидан 743та ахборот киритилган. Унга кўра 1759 нафар сектор ёки давлат идоралари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилган.
Халқ қабулхонаси вакилининг Kun.uz’га маълум қилишича, киритилган ахборотлар ва эшитилган ҳисоботлар натижаси бўйича 752 нафар масъул ходим аҳоли мурожаатлари билан талаблар даражасида ишламагани учун жавобгарликка тортилган. Уларнинг 26 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 20 нафарига жарима қўлланилган, 89 нафарига ҳайфсан эълон қилинган, 617 нафар масъул ходимлар эса расман огоҳлантирилган.
Халқ қабулхоналари томонидан секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолияти тизимли ўрганилиб, кўриб чиқилиши мажбурий бўлган 3353та тақдимнома киритилган. Тақдимномаларга асосан 3108 нафар масъул ходим жавобгарликка тортилган, шундан 201 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 286 нафарига жарима қўлланилган, 1467 нафарига ҳайфсан эълон қилинган, 1154 нафар масъул ходим эса расман огоҳлантирилган.
Аввалроқ, 2020 йилда Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 1 миллион 196 минг 370дан зиёд мурожаат келиб тушгани ҳақида хабар берилган эди.
Маълум қилинишича, ушбу мурожаатларнинг 58 фоизи ижобий ҳал қилиш ва ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ечимини топган, 373,6 мингдан зиёд мурожаат эгасига тушунтириш берилган, қолган мурожаатлар кўриб чиқиш жараёнида.
Мавзуга оид
17:43 / 02.08.2021
Шерзод Асадов: «Тадбиркорларнинг президентга мурожаатларидан 40 фоизи ўз ечимини топди»
11:44 / 28.07.2021
Тадбиркорлар президентга энг кўп қайси мавзуда мурожаат йўлламоқда? Вазирлик вакили жавоб берди
13:25 / 19.07.2021
«Очиқ бюджет» порталига келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми «свет», сув ва йўл билан боғлиқ
19:02 / 30.12.2020