Маълум бўлишича, ИЭСдаги портлаш айнан у раҳбарлик қиладиган цехда содир бўлган. Мазкур хабарни Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов ва Kun.uz’нинг яна бир манбаси тасдиқлади. 

Ҳозирча марҳум С.Ш.нинг ўзини осишига нима ёки қандай воқелик сабаб бўлгани маълум эмас. 
  
Эслатиб ўтамиз, 20 январ куни соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмаси портлаган эди.

Уч киши воқеа жойида вафот этди, яна уч киши жароҳатланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.