2021 йил 1 февралдан «Тошкент – Андижон – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган 60/59-сонли йўловчи поездларининг жўнаш ва қабул қилиш манзилига ўзгариш киритилади. Бу ҳақда Kun.uz мухбирига «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб, «Тошкент – Андижон» йўналишида ҳаракатланаётган 60-сонли йўловчи поезди Тошкент марказий вокзалидан ҳаракатини бошлайди.

Шунингдек, «Андижон – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган 59-сонли йўловчи поезди Тошкент марказий вокзалига қабул қилинади.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.