Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Охирги 10 йил ичида табиий офатлардан 410 мингдан кўпроқ киши ҳалок бўлган - БМТ
Фото: Wikipedia
Иқлим ўзгариши билан боғлиқ ҳолда юз берган об-ҳаво ва табиий офатлар охирги 10 йил ичида 410 мингдан кўпроқ кишининг ҳаётини олиб кетган. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш иқлим ўзгариши ва бу ўзгаришларга мослашувга бағишланган саммитда маълум қилди.
Бундай фалокатлардан биринчи навбатда ночор давлатлар аҳолиси азият чеккан.
БМТ бош котибининг Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотларига таяниб маълум қилишича, охирги 50 йил ичида иқлим, об-ҳаво шароити билан боғлиқ 11 мингга яқин табиий офат юз берган. Улардан кўрилган умумий зарар 3,6 трлн долларни ташкил қилган.
Гутерришнинг таъкидлашича, дунё давлатлари иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича турли чораларга катта маблағ сарфлаб келади. Жумладан, ривожланаётган давлатларнинг ўзи бу мақсадда йилига 70 млрд доллар сарфлайди. 2030 йилгача бу харажатлар миқдори ошиб, йилига 140 млрд доллардан 300 млрд долларгачани, 2040 йилда эса 280 млрд доллардан 500 млрд долларгачани ташкил қилиши мумкин.
Мавзуга оид
19:11 / 25.02.2026
Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ Украинада тинчликни сақлаш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилишда бетараф қолди
15:22 / 25.02.2026
Қозоғистон чеченистонлик мухолифатчи экстрадициясини тўхтатди
08:31 / 25.02.2026
БМТ Бош ассамблеяси Украинада тинчлик ҳақида резолюция қабул қилди
10:09 / 24.02.2026