Ўзбекистон | 11:27 / 05.02.2021
9324
2 дақиқада ўқилади

«Кўнгил кўчалари» сериали режиссёри Маҳкам Муҳаммедов вафот этди

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Маҳкам Муҳаммедов 4 феврал куни 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Кино санъати» Telegram каналида хабар берилди.

Ўзбекистон санъат арбоби Маҳкам Муҳаммедов мамлакатдаги атоқли режиссёрлардан бири сифатида «Азизахон» номли телевизион фильм, «Кўнгил кўчалари», «Меҳробдан чаён» сингари кўплаб илк телесериалларни томошабинлар ҳукмига ҳавола этган. 

Шунингдек, у Чингиз Айтматовнинг «Оқ кема», халқ ёзувчиси Раҳмат Файзийнинг «Ҳазрати инсон» номли асарларини ҳам саҳналаштирган.

Маҳкам Муҳаммедов Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун», Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Падаркуш», Ҳамзанинг «Майсаранинг иши», Нозим Ҳикматнинг «Ажал шамшири», Парда Турсуннинг «Ўқитувчи», Лев Толстойнинг «Кавказ асири», Чингиз Айтматовнинг «Биринчи ўқитувчи» асарлари асосида телевизион спектаклларни ҳам саҳналаштирган.