8 февраль куни фонд раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов ҳомийлар ҳисобидан талабаларга бир йиллик шартнома пуллари тўлангани ҳақидаги 88 млн сўмлик сертификатни тақдим этди.
Шунингдек, мазкур мадраса устоз ва талабалари учун 30 498 500 сўмлик диний-маърифий ва бадиий китоблар мадраса кутубхонасига хайрия қилинди.

Фонд матбуот хизмати хабарига кўра, диний таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини қўллаб-қувватлаш – «Вақф» фондининг асосий вазифалари сирасига киради.















