«Тошкент» автовокзалида ноқулай об-ҳаво туфайли бекор қилинган барча рейслар қайта йўлга қўйилди
Аввалроқ ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бекор қилинган «Тошкент» автовокзалидан қатновчи барча рейслар қайта йўлга қўйилди.
«Тошкент» автовокзали матбуот хизмати ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 25 феврал санасидаги Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилинганини маълум қилганди. Куннинг иккинчи ярмига келиб автобуслар фаолияти тикланди.
25 февраль куни «Тошкент» автовокзалидан қуйидаги йўналишлар бўйича автобус қатновлари амалга оширилади.
- Тошкент—Зарафшон (80 000);
- Тошкент—Жўш (55 000);
- Тошкент—Хатирчи (50 000);
- Тошкент—Навоий (56 000);
- Тошкент—Бухоро (75 000);
- Тошкент—Хатирчи (50 000);
- Тошкент—Бухоро (75 000);
- Тошкент—Мирбозор (54 000);
- Тошкент—Зарафшон (80 000);
- Тошкент—Қизилтепа (65 000);
- Тошкент—Фориш (36 000);
- Тошкент—Қарши (59 000);
- Тошкент—Манғит (130 000);
- Тошкент—Бухоро (75 000);
- Тошкент—Ўсмат (34 000);
- Тошкент—Самарқанд (38 000);
- Тошкент—Урганч (125 000);
- Тошкент—Зомин (26 000);
- Тошкент—Узун (108 000);
- Тошкент—Нукус (100 000);
- Тошкент—Термиз (85 000);
- Тошкент—Хива (125 000);
- Тошкент—Денов (94 000);
- Тошкент—Бухоро (75 000).
Маълум қилинишича, чипталарни «Тошкент» автовокзали кассаларидан ҳамда «Uztrans.uz» ва «Avtoticket.uz» ягона интерактив ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.
Таъкидланишича, бугунги кундаги вазият сабабли автобус қатновларининг вақтига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Мавзуга оид
08:38 / 17.03.2023
Шаҳарлараро йўналишларда қўшимча автобус қатновлари ташкил этиляпти
20:45 / 13.01.2023
Халқаро йўналишлардаги автобус қатновлари вақтинча тўхтатилди
20:25 / 20.01.2021
Тошкентдан вилоятларга қатнайдиган автобусда йўлкира нархи ошди. Транспорт вазирлиги бунга изоҳ берди
12:57 / 15.06.2020