Kun.uz мухбирининг хабар беришича, президент пансионат залида видеоселектор шаклида ўтган тадбирда бу маскан мисолида республикадаги ҳар бир «Саховат» уйи бўйича вазиятни муҳокама қилди ва вазирлар, ҳокимлар ҳисоботини тинглади.

«Бу соҳа эътиборимиздан четда қолди, нуронийларимиздан фақат байрамларда хабар оладиган бўлдик. Республикамизда 34та шундай муассаса бўлса, айни шу пансионат намунали эканини мен яхши биламан. Аммо вилоятларда аҳвол қандай, буниси энди катта савол. Бош вазирга алоҳида топшириқ бердим, алоҳида ходим ажратади ва у фақат шу соҳа билан шуғулланиб, муаммоларни ҳал қилади. Беҳзод Мусаев бундай масканларда фаолият юритувчи тиббий ходимлар маошларини кўриб чиқади, уларга бошқалар билан тенг маош бериш адолатдан эмас, чунки ишлари оғир. Бундай масканларда истиқомат қилаётган инсонлар ҳам умид билан яшаяпти, уларни ота-онамиздек кўрсак ишимизда барака бўлади», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.



«Саховат» уйларидаги тиббий ускуна ва жиҳозларни янгилаш, замонавий физиотерапия бўлимлари ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.

















