CONTACТ тўлов тизими пул ўтказмаларини комиссиясиз рублларда юбориш ҳамда Ўзбекистон ҳудудидаги пул чиқариш шохобчаларида АҚШ доллари ва евро олишнинг 3 ишончли усулини тақдим этади.

Пул ўтказмаларини CONTACТ тизими бўйича қандай қилиб юбориш мумкин?

 «CONTACT – Пул ўтказмалари» мобил иловаси орқали

 «CONTACT – Пул ўтказмалари» иловасидан фойдаланишни бошлаш учун уни Play Market ёки Apple Store' дан юклаб олиш ва мобил телефонингиз рақами орқали авторизация қилиш кифоя. CONTACT пул ва мижозларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратади. Шу сабабли ўтказмалар энг замонавий криптографик ҳимоя билан таъминланган, барча маълумотлар эса ҳимояланган алоқа каналлари орқали юборилади.

Ўтказма реал вақт режимида тўлов учун тайёр бўлади. Бундан ташқари, фойдаланувчилар илова орқали қуйидаги амалиётларни амалга оширишлари мумкин:

• ўтказма ҳолатини кузатиш;

• аввалроқ юборилган исталган ўтказма амалиётини такрорлаш;

• офлайн тўловлар учун жўнатма ва тўлов пунктларини топиш.

Онлайн пул ўтказмалари ёрдамида

Пул ўтказмаларини амалга оширишнинг бошқа усули  https://online.contact-sys.com/ сайтида онлайн тарзда бажарилади.

Мазкур ҳолатда Интернет тармоқларида Visa, MasterCard, Maestro, МИР ва Россия банклари томонидан ишлаб чиқарилган ҳар қандай банк карталари орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти тақдим этилади.

CONTACT тизимининг хизмат кўрсатиш пунктларида

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини Россия ҳудудидаги CONTACT тизими пунктлари орқали амалга ошириш мумкин. Қабул пунктларининг тўлиқ рўйхатини сайтда топиш мумкин: