Иқтисодиёт | 11:50 / 08.03.2021
6239
3 дақиқада ўқилади

ОТБ Ўзбекистонда малакаларни ривожлантириш бўйича лойиҳани молиялаштиради

Фото: Bloomberg

Вазирлар Маҳкамасининг “Осиё тараққиёт банки маблағларини жалб қилиш орқали “Ўзбекистон Республикасида замонавий иқтисодиёт учун малакаларни ривожлантириш” лойиҳасини самарали амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Меҳнат бозори ва профессионал таълим тизими ўртасидаги ўзаро алоқадорликни мустаҳкамлаш, аҳолининг иш билан бандлиги ва профессионал таълим тизимларини бошқаришни такомиллаштириш, Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш лойиҳанинг мақсади ҳисобланади.

Лойиҳага кўра:

  • «Замонавий иқтисодиёт учун малакаларни ривожлантириш» лойиҳасини молиялаштириш учун 2020 йил 11 декабрда Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши имтиёзли ресурслар ҳисобидан 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилда қайтариш шарти билан 93 млн АҚШ доллари миқдорида қарз беришни маъқуллаган;
  • лойиҳанинг умумий қиймати 162 млн АҚШ долларини, жумладан:
  • 93 млн АҚШ доллари – Осиё тараққиёт банки қарзини;
  • 69 млн АҚШ доллари – лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон улушини ташкил этади.

Лойиҳада Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 14та касб-ҳунарга ўқитиш маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 6та профессионал таълим муассасаларида қурилиш/таъмирлаш ишларини, жумладан бинолар ва асбоб-ускуналарни сақлаб туриш, уларга техник хизмат кўрсатишни молиялаштириш параметрлари тасдиқланади.

Шу билан бирга:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарз мақсадли сарфланиши, лойиҳа самарали амалга оширилиши, шунингдек, лойиҳа доирасидаги тадбирларни умумий мувофиқлаштириш бўйича масъул ижро этувчи орган;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўз тасарруфидаги муассасаларда лойиҳани амалга ошириш бўйича масъул орган сифатида белгиланмоқда.

Лойиҳа билан «Замонавий иқтисодиёт учун малакаларни ривожлантириш» лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари, «Замонавий иқтисодиёт учун малакаларни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Осиё тараққиёт банки имтиёзли қарзини қайтариш ва фоиз тўловларини тўлаш прогноз жадвали тасдиқланмоқда.

Ўзбекистон молия вазирига «Замонавий иқтисодиёт учун малакаларни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш учун 93 млн АҚШ доллари миқдорида Осиё тараққиёти банки қарзини жалб этиш учун Ўзбекистон ва Осиё тараққиёти банки ўртасида қарз битимини Ўзбекистон номидан имзолаш ваколати берилмоқда.

Лойиҳага кирувчи объектларда қурилиш-таъмирлаш ишларини молиялаштириш, энергия самарадорлигини ошириш мақсадида иситиш тизимини янгилаш, шунингдек, лойиҳа доирасида бинолар ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети ҳисобидан амалга оширилиши, Осиё тараққиёт банки қарзини сўндириш, улар бўйича фоизлар ва мажбурият бўйича бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид