17:00 / 10.03.2021
7239

«Сирдарё» ИЭС: Модернизация жараёнининг учинчи босқичига старт берилди

«Сирдарё» иссиқлик электр станцияси – Марказий Осиёдаги электр энергияси ишлаб чиқарувчи энг йирик мажмуа.

Президентимизнинг 2017 йил 29 декабрдаги «Сирдарё» иссиқлик электр станциясида энергоблокларни босқичма-босқич модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига мувофиқ, Россиянинг «Силовые машины» ОАЖ компанияси томонидан жорий йилда «Сирдарё» ИЭСнинг тўққизинчи ва ўнинчи энергоблоклари модернизация қилинади.

Куни кеча модернизация жараёнининг 3-босқичига старт берилди.

Унда Россиянинг «Силовые машины» ОАЖ компанияси ҳамда станциянинг етакчи мутахассислари иштирок этишмоқда.

Модернизацияни амалга ошириш ҳисобига энергоблокларнинг самарадорлиги ошади, ҳар бир энергоблокнинг қуввати 325 МВт га етказилади, 1 кВт/с учун шартли ёқилғи сарфи 40 граммга қисқаради.

Натижада йилига 180 млн. куб метр табиий газ тежашга эришилади.

«2019–2020 йилларда учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи сонли энергоблокларда модернизация ишлари муваффақиятли амалга оширилди, – дейди «Силовые машины» ОАЖнинг генераторларни модернизация қилиш бўйича ишчи гуруҳи раҳбари Алексей Терентьев. – Навбатдаги иккита энергоблокнинг модернизация ишлари ноябрь ойида тўлиқ якунланади ва энергоблоклар тўла қувватга чиқарилади».

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ
Матбуот хизмати

Top