Қайд этилишича, маҳкама Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро В.Р. ва У.Р. олдиндан тил бириктириб, фуқаро О.га турар жой биносини қуриш учун туман ҳокимлиги захирасидан 1 200 квадрат метр ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали олиб бериш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ғаллаорол тумани “О.” сув истеъмолчилари уюшмаси раиси Ф.Т. ер сотишга ваколати бўлмаса-да, фуқаро И.нинг ишончига кириб, унга уюшма ҳудудидан ғаллачиликка ихтисослашган 3 гектар сувли ҳамда 20 гектар лалми ер майдонларини фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 50 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.














