Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда булғор қалампири экспорти 92 фоизга ўсди
2020 йилда 8,9 миллион доллар қийматидаги 13,9 минг тоннадан ортиқ булғор қалампири экспорт қилинган.
2020 йилда 2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 6,6 минг тонна кўп булғор қалампири экспорт қилинган бўлиб, 92 фоиз ўсишга эришилган.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, экспорт қилинган булғор қалампири натижасида валюта тушумлари 2019 йилга нисбатан 3,6 миллион долларга кўпайиб, 68 фоиз ўсиш кузатилган.
Булғор қалампирининг 59 фоизи Россияга ва 25 фоизи Қозоғистонга экспорт қилинган.
Шунингдек, 2020 йилда булғор қалампирининг экспорти Полшага 6 баробарга, Тожикистонга 2,5 баробарга ва Бирлашган Араб Амирликларига 1,1 баробарга ортган.
2020 йилдан илк бор Ўзбекистондан Беларус, Озарбойжон ва Афғонистонга булғор қалампири экспорти йўлга қўйилди.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
16:36 / 29.05.2026