Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоят ҳокимлиги: Қуйи Чирчиқдаги тадбиркор муаммоси юзасидан ички текширув бошланди
Қуйи Чирчиқда кам таъминланган оилаларни уй-жой билан таъминлаш учун ажратилган бинони таъмирлаётган тадбиркорга ҳокимлик пул бермаётгани ҳолати юзасидан вилоят ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов бошчилигида ишчи гуруҳи тузилиб, ички текширув бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Жорий йилнинг 15 март куни Kun.uz сайтида «Қуйи Чирчиқда муҳтожларга уй қурган тадбиркорни «чув туширишмоқчи». Ҳокимнинг «ўйинчи» ўринбосаридан кутилмаган муносабат» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинди.
Унда кам таъминланган оилалар учун уй-жой қурган қурувчига ҳокимлик ваъда қилган пул берилмаётгани, натижада аҳоли уйсиз, қурилишда ишлаган ишчилар даромадсиз, тадбиркор эса инқироз ёқасида қолаётгани ҳақида сўз юритилган.
Орадан кўп вақт ўтмай, мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. Унда вилоят ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, ички текширув бошлангани маълум қилинган.
«Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов бошчилигида ишчи гуруҳи тузилиб, ички текширув бошланди. Суриштирув якунига етгач, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилади.
Вилоятимиздаги муаммоларга бефарқ бўлмай, уларни ёритиш ва ечим топишда фаоллик кўрсатаётган Kun.uz жамоасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», дейилади расмий баёнотда.
Мавзуга оид
11:58
Кўп квартирали уйларда яшовчилар сони аввал айтилган расмий рақамлардан анча камлиги маълум бўлди
11:36 / 23.06.2026
4-5 қаватли уйлар ҳам реновацияга тушиши мумкин – Адлия вазирлиги вакили билан суҳбат
08:47 / 19.06.2026
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
11:00 / 17.06.2026