“Ўзстандарт” агентлиги ёш оналарга яна бир пластик ўйинчоқ ҳақида огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, маҳсулот номи Music Lollipop бўлиб, ишлаб чиқарувчи давлат - Хитой. Хавф тури: бўғилиш. Бу батареяда ишлайдиган lollipop ширинлиги кўринишидаги ўйинчоқдир.

Хавфли жиҳати - ўйинчоқ дастаги жуда узун ва ёш бола дастакни оғзига солиб тиқилиб қолиши мумкин. Маҳсулот Ўйинчоқлар хавфсизлиги тўғрисидаги кўрсатма ва тегишли Европа стандарти - EN 71-1 талабларига жавоб бермайди. 

Билдирилишича, хабарнома Полшадан тарқатилган.

Аввалроқ, “Ўзстандарт” бошқа бир ўйинчоқ тўплами бўйича огоҳлантириш билан чиққанди.