Ўтган йили Aқиланинг чап бўкса суяги емирилишни бошлаган. Шифокорларнинг айтишича, суякдаги емирилишни эндопротез қўйиш операцияси орқали даволаш мумкин. Операция Ўзбекистонда 6 минг доллар, Ҳиндистонда 11 минг долларга қилинади. Бу амалиёт қилинмаса, у туғруқдан кейин юролмай қолиши мумкин.
Қизнинг отаси йўқ. У онаси ва укаси билан тоғасиникида, Тошкентнинг Қибрай туманида яшайди. Онаси тикув цехида ишлайди, топадиган даромади 800 минг сўм атрофида.

“Бу пул яшашдан ортиб, дори-дармонларга ҳам етмайди. Кечалари ухлолмай чиқаман, ўзимга ўзим укол қиламан, “капелница” қўяман. Туғилганимдан бери дори билан оғриқни қолдириб келаман. Ҳар бир даволаниб чиқишимга 1-1,5 сўм миллион зарур. Оғриқни қолдирувчи маз, таблетка учун ҳам пул тополмайдиган вақтларимиз бўляпти”, – дея оғриқлари ҳақида гапириб берди Aқила.
Беморнинг онаси қизининг бир неча йиллик оғриқлардан қутилиб, шифо топишидан жуда умидвор.
Aқила Янгибоевага оид маълумотлар:
ЎЗCAРД: 8600 0417 5945 3658 (Aқила Янгибоева номида)
ЎЗCAРД: 8600 0604 6072 0155 (Aқила Янгибоева номида)
Телефон рақами: +99899 8149798
Зуҳра Абдуҳалимова,
тасвирчи Муҳиддин Қурбонов.

















