Сурхондарё вилояти илмий-тажриба станцияси собиқ бош ҳисобчисига нисбатан 264,4 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани учун жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Сурхондарё илмий-тажриба станцияси собиқ бош ҳисобчиси М.А. ҳамда бошқалар 123,5 млн сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни асоссиз тайинлашган.
Бундан ташқари, станция балансида бўлган 129,9 млн сўмлик транспорт воситаларини сохта ҳужжатлар тайёрлаш йўли билан ўзлаштириб, жами 264,4 млн сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан М.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аксилмонополия қўмитасининг Сурхондарёдаги бошқармаси масъул ходими пора билан ушланди















