Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 3500 доллар эвазига фуқарони ҳарбий хизматга жўнатмоқчи бўлган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 3500 АҚШ доллари эвазига фуқарони ҳарбий хизматга жўнатмоқчи бўлган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилоят бошқармаси маълум қилмоқда.
Маълум бўлишича, прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Каттақўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.Т. фуқаро К.Н.ни ҳарбий хизматга жўнатиш ҳамда шартнома асосида ҳарбий хизматда қолиш масаласини ҳарбий хизматда ишловчи танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 3 500 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан У.Т.га нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026