Дўстлар, мана MacCoffee 3таси 1да Original'нинг «Совғалар 1,2,3 да» акцияси ҳам ўз ниҳоясига етди! 2020 йил 1 февралдан 2021 йил 28 февралгача йирик миқёсда ўтказилган ўйинда телефон ҳисобини 10.000 сўм миқдорида тўлдириш, смартфонлар ва супер совринлар – янги Cobalt автомобиллари ўйналди. Аммо энг асосийси, MacCoffee акцияси бизга улкан ҳиссиётлар оқими, қувонч кўз ёшлари, ҳаяжон, бахтли лаҳзалар ва кўплаб янги ва қизиқарли танишларни, энг муҳими, инсонлар ҳақидаги илиқ ва самимий ҳикояларни туҳфа қилди.

Биз ҳаммамиз телефонимизга «Сизнинг балансингиз тўлдирилди» деган қимматли хабарномалар келишини яхши кўрамиз. Айнан ушбу ёқимли СМС-хабарлар акциянинг 99.301 иштирокчисига борди, умуман олганда MacCoffee «Совғалар 1,2,3 да» акцияси доирасида кофе шинавандаларининг баланси 993.010.000 сўм миқдорида тўлдирилди!

Бундан ҳам ёқимли нарса фақат янги смартфон балансини тўлдиришга эришиш бўлса керак. Иштирокчиларимизга 924  та замонавий смартфонлар  тақдим этилди. Биз уларнинг ҳар бирини фотосуратга олиб, ўз ижтимоий тармоқларимиз саҳифаларида сиз билан ўртоқлашдик.

Акциянинг чўққиси 7 та – роппа-роса еттита янги Chevrolet Cobalt автомобилларидан ташкил топди. Ҳар бир ғалаба – бу алоҳида воқеа бўлиб, биз уларни доим MacCoffee'да ёдда сақлаймиз. Бу таърифлаб бўлмайдиган бахт, қувонч ва миннатдорчилик туйғуларидир. Бу ҳиссиётларнинг энг яхши ифодасини кўриш ва MacCoffee 3таси 1да Original'ни қадрловчиларнинг ҳаётига назар солиш имкониятидир.

Биринчи Cobalt Хоразм вилояти, Ҳазорасп туманида яшовчи Атамуротов Раҳматуллога насиб этди. Сиз, эҳтимол, унинг ғолиб бўлган қоғозхалтачани ўчоқда ёқиб юборишига оз қолганлиги ҳақидаги ҳикоясини эсласангиз керак. СМС дарҳол келмаганлиги учун Раҳматулло қоғозхалтача ютуқсиз бўлса керак деб ўйлаган. Бу ғаройиб воқеа худди ақлга сиғмайдиган фильм сюжетига ўхшайди.

Иккинчи автомобиль Ангренга – Баймакова Замира томон йўл олди. Замирахон топшириш маросимига бир ўзи эмас, балки ўзининг бутун аҳил оиласи билан ташриф буюрди. Топшириш маросимида Замирахон кучли ҳаяжонда эди, аммо унинг ўғиллари бундай ҳаяжонли дақиқаларда онасини қўллаб-қувватлаш учун ундан бир қадам ҳам узоқлашмадилар.

Учинчи ва тўртинчи автомобилларни бир кунда андижонлик Маҳмудов Сардорбекка ва самарқандлик Қаҳҳорова Шохистага топширдик. Сардорбекнинг орзуси отасига машина совға қилиш эди ва у ўзининг қатъийлиги ҳамда севимли қаҳваси туфайли эзгу орзусини рўёбга чиқарди. Шохиста учун бу йил хушхабарлар билан бошланди, аввал магистратурага ўқишга кирди, сўнгра эса MacCoffee'нинг